Шахмат-шашка мусобақаси


Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Элликқалъа туман Кенгаши ташаббуси ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида «Биз ақл-идрокли оилалармиз!» шиори остида мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда шахматни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, уни оммавий спорт турига айлантириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад, болалар ва ўсмирларнинг шахмат билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, уни янада оммавийлаштиришдан иборат.

Тумандаги 22-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган биринчи босқичда юз нафардан ортиқ  ўқувчи иштирок этган бўлса, шундан 42 нафари кейинги босқичга йўлланма олди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.