Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, туман ҳокимлигида “Ёшлар дафтари”га киритилган 32 нафар ёшлар ўз қизиқишлари бўйича тадбиркорликка ўқитилди.
Бунда соҳа мутахассислари, муваффақиятга эришган тадбиркорлар жалб этилиб, ёшларда тадбиркорликка мотивация уйғотиш, ҳар бир йўналиш бўйича аниқ тушунчалар бериш, уларни тадбиркорликка тўғри йўналтириш мақсад қилинган.
Бир ҳафталик ўқиш давомида туман ҳокимлиги, Савдо саноат палатаси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, «Ҳунарманд» уюшмаси, тижорат банклари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходимлари томонидан тадбиркор бўлиш истагидаги ёшларга ўзлари қизиққан йўналишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, дарслар ўтилди.
