НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФУҚАРОНИНГ УЙИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА


Одамлар билан бевосита мулоқат қилиш, ҳудудларда учраётган айрим ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг бартараф этилишига кўмаклашиш Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – O’zLiDeP фаолиятининг ҳам асосий йўналишларидан биридир. Зеро, сиёсий куч амалий ишлари билангина ўзига билдирилаётган ишончни оқлаши мумкин.

Бу борада  O’zLiDeP партиясидан сайланган депутатлар ҳам ўзлари сайланган ҳудуд аҳолисининг муаммоларини бартараф этишда ташаббус кўрсатиб келмоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизматининг маълум қилишича,  Омбудсманнинг Қорақалпоғис­тон Республикаси бўйича ҳудудий вакили, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Зухра Реймова  ижтимоий ҳимояга муҳтож оғир шароитда турмуш кечираётган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқди. 

Нукус  шаҳридаги  “Чимбой чойхона” маҳалла фуқаролар ­йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро 2-гуруҳ ногирони П.Қущанов оила аъзолари билан анчадан буён яроқсиз ҳолатдаги уйда яшаб келаётганлиги, уни таъмирлашга моддий шароити йўқлиги боис уйини таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ҳудудий вакили,  депутат Зухра Реймова  2-сектор раҳбари О.Худойбергенов билан биргаликда фуқаронинг уйига бориб, унинг яшаш шароити билан танишди.

Ўрганилганда бу ерда яшаш оила учун хавфли эканлиги маълум бўлди ҳамда шу ернинг ўзида масала ижобий ҳал қилинди. Ҳозирги вақтда уйни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.    

Феруза  Нуруллаева.