ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАН, ТАЪЛИМ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, СПОРТ, АДАБИЁТ, МАДАНИЯТ, САНЪАТ СОҲАЛАРИ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, самарали илмий-амалий фаолияти билан мамлакатимизнинг илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвони
Каримов Кенес Айтмуратович — Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони
Пиязов Женисбек Буркитович — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, опера хонандаси
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони
Низанов Муратбай — Қорақалпоғистон Республикаси «Билим» нашриёти директори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спорт соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари, юртимиз тараққиётини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва ижтимоий-маънавий барқарорликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги фаоллиги учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Аяпов Шарапатдин — Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон бўлими етакчи мутахассиси
«Дўстлик» ордени билан
Жуманиязова Гулсара Каражановна — Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат мусиқали театри вокал артисти
Отамбетов Оралбай Нажиматдинович — Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқитувчиси, бахши
Пахратдинов Ажинияз Шарапатдинович — Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси бадиий раҳбари
Цецура Галина Афанасьевна — Нукус шаҳридаги 37-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Бекбосинова Пердегул Кеулимжаевна — Қораўзак тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими болалар шифокори
Казаков Аллаяр Раджапович — Қорақалпоқ давлат университетининг жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси доценти
«Соғлом турмуш» медали билан
Баймуратова Жамила Абдижалиевна — Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабининг баскетбол бўйича мураббийси
Балтабаев Расул Тухтабаевич — Элликқалъа тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг самбо кураши бўйича мураббийси
«Келажак бунёдкори» медали билан
Аяпов Саламат Бахиевич — Қорақалпоқ давлат университетининг санъат кафедраси мудири
«Шуҳрат» медали билан
Ишчанов Шерзоджон Шавкатович — Тўрткўл тумани маданият бўлимининг «Мақом» халқ жамоаси жўрнавози
Сиримбетов Бакберген Жаксиликович — Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқитувчиси, жиров
Хожасов Махсет Мамбетниязович — «Айқулаш» қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли созандаси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2021 йил 24 август



