ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА


Корхона ҳудудидаги объектларни “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари” талабларига мувофиқлаштириш, уларни қишги ёнғин хавфи юқори даврда ишлашга тайёрлаш, ёнғин-техник комиссиялари, кўнгилли ўт ўчириш дружиналари фаолиятини фаоллаштириш, Давлат ёнғин назорати органлари кўрсатмаларини бажариш, шунингдек ёнғинларнинг олдини олиш бўйича ходимларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида жорий йилнинг  20-ноябрдан 20-декабргача ёнғин хавфсизлиги ойлиги эълон қилинди.

Маълумки, қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши билан фуқароларимиз томонидан хонадонларни иситиш мақсадида турли хилдаги ёқилғи маҳсулотлари, ҳар хил турдаги иситиш ва газ ускуналаридан фойдаланишга бўлган эҳтиёж кундан-кунга ошиб боради. Бу эса, ўз навбатида, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидалари талабларининг бузилиши натижасида хонадонларда табиий газ ва ҳаво аралашмасининг чақнашига, фуқароларнинг ис газларидан заҳарланиб қолиш эҳтимоли ошишига олиб келиши мумкин.

Шу боис, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томондан аҳоли ҳамда  ҳудудда янги қурилаётган кўп қаватли аҳоли турар жойлари ва маъмурий биноларда фавқулодда ҳолатлар ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тушинтириш ишлари олиб борилиб, суҳбатлар ўтказилмоқда. Маълумки, биноларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш дастлаб уларни лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларидан бошланади. Хавфсизлик талабларининг тўла бажарилиши кейинчалик уларда ёнғин содир бўлмаслигининг кафолати ҳисобланади.

Асосий мақсадимиз ёнғин хавфи бўлган куз-қиш мавсумида ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган тадбирларни кучайтириш, ходимлар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини назоратга олишдан иборат.

Ж.Урманов,

«Taxiatosh IES» АЖ БЁХТТЭБ катта инспектори капитан.