ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ БМТ МАХСУС МАЪРУЗАЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ


Шу йил 2 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг Терроризмга қарши курашишда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича Махсус маърузачиси Фионулла Ни Аолайнни қабул қилди.

Учрашувда республикамиз раҳбари меҳмонларни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи билан табриклаб, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида энг аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, манфаатларини таъминлаш, аҳолининг мурожаатларини тинглаш, муаммоларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг Махсус маърузачиси Фионулла Ни Аолайн Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, айниқса, йўлдан адашган, хорижий давлатларда ҳуқуқлари бузилган инсонларни, бунда биринчи навбатда хотин-қизлар ва болаларни Ватанга қайтариш борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

Қабулда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.