ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ хавфсизликни таъминлашда аҳамиятлидир


Сўнгги йилларда республикамизда давлат объект­лари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни самарали қўриқлашни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ишончли ҳимоя қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Маълумки, қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация тизимлари жорий қилиниши натижасида Ўзбекис­тон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати ­томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қўриқлашга олинган объектлари сони тобора ортиб бормоқда.

Бугунги кунда қўриқлаш фаолиятига замонавий қўриқлаш технологияларини кенг жорий этиш орқали қўриқлаш хизматининг қамровини янада кенгайтириш, ходимларнинг касбий маҳорати, билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, ­соҳада бошқарув фаолияти самарадорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси Нукус шаҳарлараро Қўриқлаш бўлими томонидан ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Биз фаолиятимиз давомида давлат объектлари, ўта ­муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш, жамоат тартибини ­таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш,  оммавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли гавжум жойларда жамоат тартибини сақлаш каби бир қатор муҳим вазифаларни амалга ошириб келмоқдамиз. Ўйлаймизки, қўриқлаш хизмати фаолияти объектлар ­шунингдек, аҳоли хавф­сизлигини таъминлашда муҳим ­аҳамият касб этади.

Маҳмуд Бакиев,

Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш

бошқармаси Нукус шаҳарлараро Қўриқлаш

бўлими 2 отряд 1 гуруҳ командири.