“Конституция — меники, сеники, бизники!”


Нукус шаҳридаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Асосий қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожи ва ёшлар ҳаётида тутган ўрнига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумот берди.

Таъкидлаш жоизки, янги таҳрирдаги Конституциямизда жамиятнинг барча қатламлари манфаати инобатга олинган.

Шунингдек, тадбирда мазкур Конституция том маънода халқ Конституцияси эканлиги, таълим соҳасида яратилаётган шарт – шароитлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари янада мустаҳкамланаётганлиги, ёшлар ҳуқуқлари ҳимояланиши ҳамда уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирокини рағбатлантириш кафолатланаётганлиги хусусида сўз юритилди.

Маълумки, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритилмоқда. Мазкур нормалар, нафақат ёшлар манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун ҳам муҳим саналади.

Зарипа Кудайбергенова,

Нукус шаҳридаги 1-сонли касб-ҳунар мактабининг тарих фани ўқитувчиси.