“Обод маҳаллам” лойиҳаси амалда


“Обод маҳаллам” лойиҳаси доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё тумани бўлинмаси томонидан фуқаролар йиғинларида ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Маҳалла” хайрия жамғармаси жамоат фонди Амударё тумани бўлинмаси бошлиғи Баҳодир Болтабоев раҳбарлигидаги гуруҳ аъзолари Қипчоқ овул фуқаролар ҳудудидаги ишлар билан яқиндан танишди.

Дастлаб “Қорақалпоқйўлкўкалам” унитар корхонаси  Қипчоқ ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди. Бекберган Тилеўбоев, Ҳамро Чўтбоев томорқаларидаги иссиқхоналарда эрта пишар мева ва сабзавотлар, боғбон Тўлибой Худойбергановнинг боғида нашвати, олма, узум етишитирилмоқда. Маҳалла фаоли Мадрим Наметов овулдаги яхши ўзгаришлар ҳақида фахрланиб гапирди. Уйшин маҳалласидаги Омонбой Жалолов хонадони иссиқхонасида турли хил гул навлари етиштирилмоқда.

Б.Болтабоевнинг таъкидлашича,  амалга оширилаётган “Обод маҳаллам” лойиҳаси, “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида Тўлқин, Қумёп, Чойкўл, Қиличбой, Бобур овулларида ҳамда Фаровон маҳалласида “Маҳалла боғи” ни яратиш кўзда тутилмоқда.