Хўжайли туманида 2023 йил ҳосилдорлиги учун 3 минг 428 гектар,шундан 3 минг 200 гектар майдонга асосий экин сифатида ва 228 гектар майдонга озуқа учун экилган кузги бошоқли дон экинлари майдонларининг 3 минг 428 гектари бошоқланиш даврида.
— Баҳорги озиқлантириш чораларини тизимли амалга ошириш мақсадида,16 та минерал ўғит сепувчи, 32та ўғит ташувчи техникалар қатнашмоқда, — дейди Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи М.Худайбергенов. Бугунги кунда азотли минерал ўғитлар билан 704 гектар (22%) майдонда гектарига 200 килограмм ҳисобидан учинчи озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда.Шу билан бирга,баҳорги биринчи суғориш ишлари тўлиқ амалга оширилиб,392 гектар майдонда иккиннчи суғориш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, далалар карбомидли ўғитлар, биостимуляторлар билан тўлиқ икки бора суспензия усулида озиқлантирилиб, 266 гектар (8%3) майдонларда учинчи суспензия сепиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, ғалла майдонларини шарбат усулида суғориш мақсадида, дала бошларида 588 хандаклар тўлиқ қазилди.
