Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида рассом Aбдулла Ражабов таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан ижодкорнинг “Замон нафаси” номли бадиий кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада рассомнинг тасвирий санъатнинг турли жанрларида яратган жами 30 дан ортиқ энг сара асарлари ўрин олган.
Кўргазманинг очилиш маросимида сўз олганлар рассомнинг ҳаёт йўли, тасвирий санъат соҳасида қўлга киритган муваффақиятлари ва ижодкор сифатида ўзига хос ижодий услуби тўғрисида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ижодкор асарлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
