ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, Янги Ўзбекистоннинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, шунингдек, турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

«Дўстлик» ордени билан

Аллаберганов Бекман — Амударё тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари

Ембергенова Гулнара Сабирбаевна — Қорақалпоғистон Республикаси «Орол олтин мероси» жамоат бирлашмаси раҳбари

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Когай Марина Александровна — Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раиси

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2023 йил 28 июль