ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Қозоғистон Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон ўртасидаги алоқалар, шунингдек, Қорақалпоғистон билан савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий, туризм бўйича ҳамкорликни кенгайтириш доирасида амалга оширилаётган ишлар, бу йўналишда келгусидаги вазифалар ва асрлар давомида давом этиб келаётган муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари хусусида сўз юритилди.

Жумладан, бугунги кунда савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш, мавжуд инфратузилма имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича фикр алмашилди.

Бугунги кунда Қозоғистон Республикаси билан иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш йўналишида бир қанча ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаш лозим. Ҳудудий жиҳатдан республикамиз билан чегарадош жойлашганлиги, маҳсулотларни экспорт қилишда темир йўл, автомобиль ва ҳаво йўли орқали бевосита ҳамкорлик имкониятининг мавжудлиги, ўзаро маданий алоқаларнинг яхши ривожланганлиги бу йўналишдаги ишларни амалга оширишга кенг имконият яратади. Шу асосда ҳамкорлик ҳам ривожланиб бормоқда.

Ўтказилган учрашувда шу каби долзарб масалалар ­доирасида фикр алмашилиб, Қозоғистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамкулов илиқ кутиб олингани учун ўз миннатдорлигини билдирди.

Жўқорғи Кенгес Раиси ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга республика раҳбарлари доимо тайёр эканлигини, экспортни кенгайтириш ва савдо алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини таъкидлади.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги.