«Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!»


Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тўрткўл туман Ўқув спорт техника клубида, “Ўзбекистон Республикаси давлат мус­тақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Янги ҳаёт учун, Янги  Ўзбекистон учун!” бош ғоясини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти раиси ўринбосари А.Назаров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ж.Сеттиевлар маъруза қилди.

Шунингдек,туман ҳокимининг Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Назарова “Давлат тили ҳақида”ги қонун ижросини таъминлаш борасида услубий кўрсатмалар берди. Учрашув сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.