Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши
«ФАОЛ ТАДБИРКОР» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА
Миллий иқтисодиётимизни барқарор юксалтириш, юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтариш, мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги катта хизматлари, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш, иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, бизнесда эришаётган амалий натижалари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
Жаксуликов Шарияр Аллияр ули — Нукус шаҳридаги «Data Biznes Control» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Келимбетов Бердимурат Абдимуратович — Нукус шаҳридаги «Nukus Windows Profil» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Рахметов Серикбай Халбаевич — Элликқалъа туманидаги «Agro Eksim Gold» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
Сатуллаева Венера Аитниязовна — Чимбой туманидаги «Сатуллаева Венера» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Хасанов Ахмет Тажибаевич — Тахиатош туманидаги «Gold Sandwich» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Юсупова Тамара Рахимбаевна — Амударё туманидаги «Tamara Textilе» масъулияти чекланган жамияти директори
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
2023 йил 17 август



