ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ


Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика инс­титутида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Рустам Сапарбаев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда вазирлик ва ташкилот раҳбарлари, ёшлар ишлари масалалари бўйича тегишли соҳа вакиллари, фаол талабалар, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Очиқ мулоқот давомида бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар сиёсати йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, уларнинг билим олиши, илм-фан, тадбиркорлик билан шуғулланиши, касб-ҳунар ўрганиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари йўлида барча шароитлар яратилиб, ёшларнинг илғор ташаббуслари амалий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани тўғрисида ҳаётий мисоллар орқали маълумотлар берилди.

Ўз навбатида, ёшлар ҳам ўзларининг таклифларини билдириб, Жўқорғи Кенгес Раиси ўринбосари билан келгусидаги  мақсадлари тўғрисида фикрлашдилар.

Ёшлар томонидан билдирилган фикр ва таклифларни тегишли тартибда ўрганиб чиқиш юзасидан  масъуллларга топшириқлар берилди.

Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш.Отемисов қатнашди.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги.