ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ИККИ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ИККИ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар орден ва медаллар билан мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

 “Дўстлик” ордени билан

Бахитов Жарас Бахитович — Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи

“Жасорат” медали билан

Атаджанов Бахтиёр Бекматович — Ўзбекис­тон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси Нукус шаҳри қўриқлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Пахратдинов Махсуджан Махмуджанович — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили

“Шуҳрат” медали билан

Рисназаров Айдос Узакбергенович — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси катта инспектори

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2023 йил 27 август