Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат академик мусиқали театри олдидаги «Президент арчаси» ўрнатилган майдонда Президент совғаларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов болаларни, мураббий-тарбиячиларни янги йил билан қизғин қутлаб, ўқув қуроллари, ширинликлардан иборат Президент совғаларини тантанали равишда топширди.
Хусусан, 1-сонли Республика «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларига, мамлакатимиз осойишталигини таъминлаш йўлида қурбон бўлган Ички ишлар органлари, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг фарзандларига ва Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларига Президент совғалари тақдим этилди.
«Президент арчаси» тадбири концерт дастури билан давом этди.
Бундай тадбирлар барча шаҳар ва туманларда ҳам ташкил этилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан тайёрланган 40 миллион 215 минг сўмлик совғалар берилди.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.



