Мурожаатнома ёшлар орасида ўрганилмоқда


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда университетнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбирда университет ректори А.Реймов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси Г.Аннақиличева, университетнинг кафедра мудири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати А.Байриевалар  сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тўхталдилар.

Шунингдек, тадбирда ҳозирги глобаллашув даврида долзарб масала бўлган ёшлар тарбияси  борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.