Қораўзак тумани 1-сонли умумтаълим мактабида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш бўйича семинар ўтказилди.
Тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар бўлими, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, Ёшлар иттифоқи “Нуроний” жамғармаси вакиллари қатнашди.
Тадбир иштирокчиларига одам савдосининг оғир оқибатларини бошидан кечирган инсонлар ҳаётидан видео роликлар намойиш этилди.
