ЁШЛАРНИНГ ФИДОЙИ ВА ЖОНКУЯР УСТОЗИ


Нукус шаҳридаги И.Юсупов номли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Гулистон Хўжалепесова мана 30 йилдирки таълим соҳасида фаолият юритиб келмоқда.

У таълим-тарбия берган ўқувчилар фан олимпиадалари, билимлар беллашуви ҳамда турли хил ижодий кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритишмоқда.

Ўқувчилар истеъдодини аниқлаш, уларнинг билим салоҳиятини юзага чиқариш ҳамда йўл-йўриқ кўрсатиб, ривожлантириш мақсадида Г.Хўжалепесова мактаб-интернатида “Ёш филологлар” тўгарагини ташкил этди.

Тажрибали устоз ўқувчиларга таълим-тарбия беришда ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда янгича ёндашади.

Г.Хўжалепесова турмуш ўртоғи Умирбой Пирназаров билан билан тўрт нафар фарзандни тарбиялаб камолга етказди. Бугун улар жамиятимизнинг турли соҳаларида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Устознинг кўп йиллик меҳнатлари юксак баҳоланиб, 2018 йилнинг 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар кунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Шундай шукуҳли кунларда бундай аёлларни эътироф этиш ўринлидир.