Сузиш бўйича очиқ турнир бўлиб ўтди


Республика сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик”, “Эл юрт ҳурмати” орденларининг соҳиби, устоз мураббий ­Ниетбой Байлепесовнинг 60 йиллигига бағишланган механик эшкак эшиш бўйича очиқ турнир ўтказилди.

Уч кун давом этган турнирда 60 нафар спортчи ­фахрли ўринларни қўлга киритиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Президентимизнинг спортга бўлган эътибори туфайли Ўзбекистонимиз бутун дунёга танилиб бормоқда, — дейди Республика сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ёш ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиси Ш.Ярашбаев.