Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси


29 июнь куни халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишига халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгаши депутатлари,  ташкилот, корхона раҳбарлари қатнашди.

Сессиянинг кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Сессияда Қорақалпоғистон ­Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ­М.Ерниязов сўзга чиқиб, Муҳтарам ­Президентимиз раҳбарлигида Мўйноқ туманида олиб борилаётган ишларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига 2016 йилдаги илк сафаридан сўнг Мўйноқ тумани ҳаётида катта ўзгаришлар юз берди. Яъни, сўнги, икки ярим йил ичида биргина Мўйноқ тумани ­халқининг ижтимоий шароитини яхшилаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича махсус икки қарорнинг қабул қилиниши, энг асосийси Орол фожеаси оқибатларини юмшатиш бўйича қилинаётган ишлар фақатгина Ўзбекистон эмас, балки, бутун дунё диққат эътиборидадир. Республикамиз раҳбари мамлакатимиз ­Президенти Мўйноқ туманини бевосита ўзи қўллаб-қувватлаётган бир пайтда, тумандаги ишлар суст олиб борилаётганлигини танқид остига олди. Сессия давомида тумандаги муваффақиятлар билан бир қаторда юзага келаётган камчиликлар ва навбатдаги вазифаларга ҳам кенг тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, Мўйноқ тумани ҳокими лавозимига Еденбаев Ерполат Измуратовичнинг номзодини тавсия этди. 12-сонли “Емлеўхана” сайлов округидан депутат Ж.Даўлетова, “Нуроний” жамғармаси Мўйноқ туман кенгаши раиси Ж.Жусипов, “ТаллиҚзек” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.Отамбетовалар сўзга чиқиб, бу таклифни қўллаб-қувватлашди.

Сессияда Еденбаев Ерполат Измуратович Мўйноқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Шундан сўнг Мўйноқ тумани ҳокими ­Ерполат Еденбаев сўзга чиқиб, бор билим ва тажрибасини ўзига билдирилаётган юксак ишончни оқлашга, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга сафарбар этишга тайёр эканлигини билдирди.