Туристларга сифатли хизмат


Нукусда туризмни ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Таъкидланганидек, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда туризмни ривожлантириш,  мамлакатимизга ташриф буюраётган туристларга сифатли хизмат кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Маълумотларга қараганда, ўтган йили юртимизга хорижий давлатлардан 5,3 миллион турист ташриф буюрган. Шундай бўлса ҳам уларга кўрсатилаётган хизматлар сифати бугунги кун талабига тўлиқ жавоб бера олмаяпди. Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ошпазлар ассоциацияси билан ҳамкорликда “Лаззатли Ўзбекистон”, “Ўзбекистон бўйлаб гастротур”, “Меҳмон кутиш мактаби” каби бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.