Россиялик шифокорлар семинар ўтказди


Нукусда Россия Федерациясининг И.И.Мечников номидаги Шимоли – ғарбий давлат тиббиёт университетининг академик В.Г.Баранов номидаги эндокринология кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Никита Иванов республикамизнинг шаҳар ва туманларидаги эндокринолог-шифокорлар учун “Бугунги кунда диабет-барча ёшдагилар ва барча давлатларнинг муаммоси” мавзусида семинар ўтказди.

Семинар давомида Россия Федерациясидаги Нейроиммуноэндокринологияни тадқиқ қилиш ассоциация­си раҳбари Н.Иванов  мазкур касаллик бўйича маъруза қилди.

— Биз бугун шифокор Никита Владимирович Иванов иштирокидаги семинарда қандли диабет касаллиги ҳақидаги билимларимизни янада мустаҳкамлаб олдик. Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши шифокорлар малакасини янада оширишга хизмат қилади, — дейди, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали болалар анестезиологияси ва ревматологияси бўйича клиник ординатори Динара Асанова.