19 нафар фуқаро иш билан таъминланди


Яқинда Чимбой Педагогика коллежида 30 июль- ­Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида туман ҳудудидаги 21 та корхона ва ташкилотлар томонидан 84 иш ўрни таклиф қилиниб, 19 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Бандлиги таъминланганлар билан шу ернинг ўзида икки томонлама шартномалар тузилди.