Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ташкил қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб, “Нукус” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш фавқулодда батальонида “Юртимиз хавфсизлиги йўлида 25 йил” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбир иштирокчиларига Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони, генерал-майор Б.Мирзирахимовнинг ҳарбий хизматчиларга йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Тадбирда фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар мукофотланди. Шунингдек, байрам муносабати билан енгил атлетика бўйича ўтказилган спорт мусобақаси ғолиблари ҳам тақдирланди.
Тадбир санъат усталарининг концерт дастури билан якунланди.
