Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан 2019 йилнинг олти ойи давомида давлат хизматларини кўрсатиш борасида амалга оширилган ишларнинг таҳлилига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда ички ишлар, соғлиқни сақлаш вазирликлари, архитектура, давлат кадастр бошқармалари, коммунал хизматлар кўрсатиш ва бошқа идора-ташкилотларнинг масъул вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, 2019 йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахсларга 109 турдаги 520 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга таққослаганда 7,2 баробарга кўпдир. Ўтган давр мобайнида 6 мингдан ортиқ қонунбузулиш ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича ваколатли органларга 20 та таклиф, 41 та огоҳлантириш киритилган ва 109 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Тадбирда давлат хизматлари кўрсатишнинг сифатини яхшилаш, фуқароларни ортиқча овора қилмаслик, бюрократик ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича вазифалар белгилаб олинди.
