Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Панаев Кутлимурат Бердимуратович — Қораўзак туманидаги «Строй Вектор» масъулияти чекланган жамияти директори
Утамбетова Бибихан Калбаевна — Мўйноқ туманидаги «Талли ўзак» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
«Дўстлик» ордени билан
Васякина Ирина Михайловна — Меҳнат фахрийси
Елемесов Ануар Калбаевич — Мўйноқ тумани ободонлаштириш бошқармаси дурадгори
Жусипов Жанабай Теналович — «Нуроний» жамғармасининг Мўйноқ тумани бўлинмаси раиси
Маратова Гулзира Зариповна — Беруний туманидаги «Беруний текстил инвест» масъулияти чекланган жамияти йигирув дастгоҳи оператори
Хожаметов Сабир Жаббарберганович — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
Шукирбердиев Токтамис Оспанович — Мўйноқ давлат ўрмон хўжалиги бош ўрмонбегиси
«Жасорат» медали билан
Есбосинов Бахитжан Ержанович — Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамиятининг Хўжайли тумани бўлими раиси
«Келажак бунёдкори» медали билан
Кириқбаев Фархат Куандикович — Мўйноқ туманидаги «Фархат Мўйноқ» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Авезов Сейдамат Сейдалимович — Элликқалъа тумани ҳокими
«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)
Юлдашева Рузи — Элликқалъа тумани
«Шуҳрат» медали билан
Абдиев Махсат Зарипович — Элликқалъа тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси
Аралбаева Бибижан Куралбаевна — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг ўринбосари
Ахмаджанов Жавлонбек Олимович — Мўйноқ туманидаги «Мўйноқ порлоқ текс» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Бердимуратова Жамиля Менглибековна — «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамиятининг «Қорақалпоқэкспертиза» шўъба корхонаси директори
Кдиров Бахрам Амангелдиевич — «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамиятининг «Устюртгаз» масъулияти чекланган жамияти геология бўлими бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2019 йил 29 август



