Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар билан ишлашиш бўлими томонидан ёшлар учун “ҚҚавтотеххизмат” корхонасига саёхат ташкил этилди.
Тадбирни ўтказишдан мақсад, мазкур корхона қошидаги қуйи бўғин фаолияти билан яқиндан танишиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, партияга ёшларни жалб этиш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш, юртимизда автомобиль саноатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ва ишлаб чиқарилаётган автомобиллар бўйича маълумотлар беришдан иборат.
— Корхонамиз асосан диллер сифатида аҳолига хизмат кўрсатади, — дейди корхона бош менеджери А.Муратбаев.
Тадбир давомида ёшлар корхона фаолияти, машиналарни таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишдилар.
