Шу йил 14 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Е.Джуманазаров очди ва олиб борди.
Йиғилишда сиёсий партияларнинг Қорақалпоғистон Республикаси кенгашлари томонидан сайловга қатнашиш ҳуқуқини олиш учун Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган ҳужжатларни текшириш хулосалари тўғрисида комиссия котиби-экспертлик комиссия раиси Д.Абибуллаевнинг маърузаси тингланди.
Бу масала бўйича билдирилган фикр-таклифлардан сўнг сиёсий партияларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашларининг ҳар бирига сайловда қатнашиш ҳуқуқи берилди.
Яъни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашига, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон кенгашига, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашига, Ўзбекистон Экология партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашига, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашига 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайловда иштирок этишга рухсат бериш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Йиғилишда сайловни ўтказишга доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳузуридаги матбуот маркази.



