Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори


2019 йил 22 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайловда иштирок этиш учун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашига рухсат бериш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори

Қорақалпоғистон Республикаси “Сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 14 ва 63-моддаларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайловда иштирок этиш учун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон  Либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашига 2019 йил 22 декабрда ўтказиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайловда иштирок этишига рухсат берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

раиси                        Е.Джуманазаров.