Жўқорғи Кенгесда Қабул


Шу йил 14 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Нукусда ўтказилган “International investment Forum Karakalpakstan” халқаро инвестициявий форуми иштирокчиси, Жанубий Кореянинг “Caris Co Ltd” компанияси ижрочи директори Ю.Чеолни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлаб, Президентимиз раҳбарлигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, чет эл инвесторлари билан ҳамкорликни  ривожлантириш, шунингдек, иқтисодий салоҳиятимизни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирларга тўхталиб ўтди. Жорий йилнинг ўтган ойлари давомида ҳудудий Инвестициявий дастур доирасида республикамизга умумий қиймати, 140,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри чет эл  инвестициялари жалб қилинди. Жанубий Корея билан турли соҳаларда алоқаларимиз йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Нукус шаҳрида икки кун давомида ўтказилган халқаро инвестиция форуми бу алоқаларни янада мустаҳкамлашга  хизмат қилади.

Ўз навбатида меҳмон самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ҳорижий инвесторларга яратилган шароитларга юқори баҳо берди. Шу боисдан ҳам ҳамкорлик қилиш истагидаги инвесторлар сони ортиб бормоқда. Жумладан, Жанубий Кореядаги  етакчи компаниялардан бири бўлган “Caris Co Ltd”  Беруний туманида умумий баҳоси 110 миллион АҚШ доллари бўлган цемент заводини қуришни режалаштирмоқда.

Қабулда келгусида инвестицияларни жалб қилиш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Қорақалпоғистон хабар гентлиги.