Шўманай туманидаги “Китоблар олами” кутубхонасида республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан “Китоб-маънавий озуқамиз” мавзусида китоблар фестивали бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ўқувчи-ёшларни китобга меҳр қўйиш, бадиий китобларни севиб мутолаа қилиш, яратилган шароитлардан муносиб фойдаланиб, чуқур билим эгаллашга чақирди.
Кечада ўқувчилар шеърлар ўқиб, инновацион ютуқлардан фойдаланган ҳолда бадиий чиқишлар қилишди ва ўзбек, қорақалпоқ ҳамда жаҳон адабиётига оид асарлар ҳақида маълумотлар беришди.
Фаол ёшлар ташкилотчилар томонидан Фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, республика ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги бир қатор мактабларда бўлиб, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ижобий ташаббус доирасида маҳорат дарслари, учрашув ва давра суҳбатларини ўтказишди.
