«FAMILY DAY» тадбири ўтказилди


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида “Family day” (Оила куни) доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вазирлик ходимларининг оила аъзолари, фарзандлари ота-оналарининг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, “Адлия вазири билан учрашув”, “Сиз суйган санъат арбоби”, “Спортчилар билан танишамиз”, “Ўйнаймиз-ўрганамиз” каби учрашув ва викториналар ўтказилди.

— Тадбирни ўтказишдан мақсад, ходимларимизнинг оила аъзоларини иш фаолиятимиз билан яқиндан таништириш, улар билан алоқаларимизни янада мустаҳкамлашдан иборат, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиси Насиба Қутлимуратова.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга вазирлик томонидан эсдалик совғалари топширилди.