8-сонли “Ақманғит” сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан депутатликка номзод А.Байриева Нукус туманидаги сайловчилар билан учрашди.
Учрашувда номзоднинг сайловолди дастури таништирилди.
— Бугунги кунда янги Ўзбекистонни қуриш ва унинг ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшишда ҳар биримиздан фаоллик ва фидоийлик талаб этилади, — дейди А.Байриева. Сайловолди дастуримизда асосан, инсон омили, баркамол авлод тарбияси масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.
Учрашувда номзод томонидан илгари сурилган вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
