Турар-жойларнинг техник ҳолати ва сифати


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ташаббуси билан “Республикада янгидан қурилаёт­ган турар-жойларнинг техник ҳолати ва сифати” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда тегишли вазирлик ва ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, кўп қаватли турар-жойларни янгилаш борасидаги  дастурга мувофиқ  олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот беришди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги фармойишига мувофиқ, республикамиз ҳудудида авария ҳолатидаги кўп квартирали уй-жойларни ўрганиш бўйича комиссия тузилди. Жорий йилда 1311 та кўп қаватли турар жойлар визуал ўрганилди. Натижада, жами 107 та уйда авария ҳолати белгилари аниқланган. Айни пайтда мазкур ишларнинг техник хулосаси кутилмоқда.

Тадбирда иштирокчилар асосан, айрим янгидан қурилаётган турар-жойларнинг техник ҳолати, канализация, электр таъминоти каби масалалар юзасидан саволлар беришди. Хато-камчиликлар таъкидланиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.