Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақапоғистон Республикаси Кенгашида, «Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил ноябрь, декабрь ойларига белгиланган ҳамкорлик дастури”нинг Қорақапоғистон Республикасидаги ижроси бўйича брифинг бўлиб ўтди.
Брифингни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақапоғистон Республикаси Кенгаши бошқаруви раиси Т.Романов олиб борди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси маҳаллалар Кенгаши бўлим бошлиғи А.Умарова, Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Матбуот котиби Ч.Елмуратов ва бошқа жамоат ташкилотлар раҳбарлари сўзга чиқиб, дастур асосида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот бердилар.
Таъкидланганидек, икки ой давомида Кенгаш томонидан Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Республика маънавият ва маърифат маркази ва «Оила» илмий-амалий марказлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Дастур доирасида жами 3 700 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилди. Аҳоли ўртасида “Кўринг, ҳавас қилинг, намуна олинг” мавзусида суҳбатлар ўтказилиб, уларда олти ярим мингдан ортиқ юртдошларимиз иштирок қилди.
Жами 11 суд, 19 ФҲДЁ биносида «Оила бурчаклари» ташкил қилинди. «Оиладаги тинч-тотувликка биргаликда эришамиз» шиори остида «Маслаҳат» акциялари ташкил қилиниб, унда уч мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Республикамиздаги барча умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари орасида уч босқичда «Маҳалла менинг тақдиримда» танлови ўтказилди.
Мазкур тадбирларни ўтказиш учун республика «Маҳалла» жамғармаси ҳисобидан 9 миллион сўм маблағ ажратилди.
Брифингда иштирокчилар, соҳа ходимлари амалга оширилган ишлар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб, истиқболдаги режаларни белгилаб олдилар.
Тадбирда дастур доирасидаги ишларни амалга оширишда фаол иштирок қилган ходимлар раҳбатлантирилди.
А.Жиемуратов,
Қорақапоғистон ахборот агентлиги.
Муаллиф олган сурат.



