ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизнинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизмат нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали меҳнати, хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малака ва маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар орден ва медаллар билан мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Жасорат» медали билан
Жабборов Жаҳонгир Сотиболдиевич — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиси
Рахмонов Хусен Искандарович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги отряд командирининг биринчи ўринбосари
Умурзаков Журабек Набижонович — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиси
Юсупов Мухтар Бекчанович — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бошқарма бошлиғи
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Кадиров Шаухат Жанабаевич — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси оператив бошқарув маркази бошлиғи
«Шуҳрат» медали билан
Астанкулов Отабек Тохирович — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мобил бошқарув пункти катта техниги
Исақов Элмуроджон Изатилло ўғли — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Минтақавий штаби взвод назоратчиси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2020 йил 10 январь



