Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ходимлари Тахиатош туманидаги Болалар уйида бўлишди.
Мазкур болалар уйи 40 ўринга мўлжалланган бўлиб, 7 ёшгача бўлган болалар тарбияланади.
Тадбирда кичкинтойларга китоблар ўқиш, китобнинг афзаллиги ҳақида тушунчалар берилиб, болаларга мўлжалланган янги китоблар совға қилинди.
Учрашувда болалар уйи тарбияланувчиларининг концерт дастури намойиш этилди.
