Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги савдо марказларида “Street law” акцияси ташкил этилди.
Акциянинг асосий мақсади – истеъмолчилар ҳуқуқларини харидорларга тушинтиришдан иборат. Акция давомида фуқароларга кундалик ҳаётда истеъмолчи сифатида турли хил маҳсулотларни харид қилаётганда касса ёхуд товар чекларини олишнинг аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилди.
Акция доирасида фуқароларга ижтимоий сўровномалар бериш орқали уларнинг фикрлари ҳам ўрганилди.
