Сенатор маҳаллада


Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Гулистон Аннақиличева Нукус шаҳридаги, «Амударё» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар билан учрашди.

24-сонли мактабнинг мажлислар залида бўлиб ўтган ­йиғилишда Сенатор Гулистон Аннақиличева Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Парламентга йўллаган Мурожаатномаси ва ундаги кейинги йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар тўғрисида маъруза қилди.

Шунингдек, йиғилишда маҳалладаги кўп болали оналар, уй-жойига муҳтож фуқаролар, кам таъминланган оилалар, иш сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг қатор муаммоларини давлатимиз қонунчилигида белгиланган тартибда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал қилиш масалалари юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

Сенатор Президентимизнинг Парламентга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқиб, ишлаб чиққан йўл харитасидаги иш режалари хусусида батафсил маълумот берди. Шунингдек, бундан буён маҳаллалар, оилалар ва фуқароларнинг муаммолари ечими юзасидан мунтазам учрашувлар ўтказиб туришга келишиб олинди ва қатор саволларга жавоблар берилди.