Мурожаатнома партия фаоллари эътиборида


Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесдаги партия фракцияси билан биргаликда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт – юртимиз ривожининг кафолати» мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг олий таълим муассасалари фаолиятини қайта кўриб чиқиш, тест синовларини соддалаштириш айниқса, олий маълумотли ёшлар сафини кўпайтириш борасидаги таклиф ва ташаббуслари халқимизга мамнуният бахш этмоқда. Шунингдек, тадбирда сиёсий партиялар олдига қўйилган вазифалар Халқ қабулхоналари билан ишлаш, сайловчилар билан мунтазам алоқа ўрнатиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.