Тракторчи-машинистларга имкониятлар яратилди


Элликқалъа туманида семинар бўлиб ўтди. ­Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Агросаноат комплекси устидан назорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бошқармалари раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, техник шароитни ва ­агротехника ишларини назорат қилиш бўлими инспекторлари иштирок этди.

Семинарда инспекциянинг бош инспектори А.Эргашев сўзга чиқиб, “Замонавий электрон база”ни яратиш техник паспорт, гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномаси замонавий пластик турдаги ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ масалаларга тўхталди. Шунингдек, янги шаклдаги техник паспорт ва гувоҳнома Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи марта Ўзбекистонда шаклланаётганлиги таъкидланди.