Хўжайли тумани “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими Ж.Ермашов ва бошқалар сўзга чиқиб, сўнгги йилларда юртимизда Президентимиз раҳбарлигида аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама ёрдам бериш борасида қатор ишлар оширилаётганлиги таъкидланди.
Янги бинода тадбиркорларимиз учун барча имкониятлар яратилган, — дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Камил Айтбаев. –Энди оилавий тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқароларимиз олдингидай солиқ, статистика, хусусий банклар ва бошқа ташкилотларга овора бўлиб юрмасдан, барча ишларини шу ернинг ўзида ҳал қилади. Уларга бизнес лойиҳасини тузиш, имтиёзли кредитлар олиш ва бошқа масалалар юзасидан соҳа ходимлари ўз маслаҳатларини беради.
Тадбир иштирокчилари марказда яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.
