Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги қарорига мувофиқ фуқароларнинг яшаш жойларида юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларнинг ва фуқароларнинг ис газидан заҳарланишининг олдини олиш мақсадида Нукус тумани фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Туман ҳудудида жойлашган корхона-ташкилотлар, таълим ва мактабга таълим муассасаларида ҳамда фуқаролар хонадонларида ис газидан заҳарланишнинг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинларнинг олдини олиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.
“Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш” тадбири доирасида Нукус тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва 15-ихтисослаштирилган ёнғин қутқарув қисми шахсий таркиби тегишли идоралар билан ҳамкорликда фуқароларнинг яшаш жойлари ва кўп қаватли уйларнинг хонадонларида ёнғинларнинг ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида уларнинг ёнғинга қарши ҳолати кўздан кечирилди. Учраган камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан баъзи фуқароларимиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслиги натижасида ёнғинлар содир бўлмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 9 январь куни Нукус тумани Саманбай овул фуқаролар йиғини Қаттағар деҳқон фермер ҳўжалиги ҳудудида фуқаро Ж.Мнинг янги қураётган уйи ичига таҳланган самон прессларида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида фуқаро Ж.Мнинг 100 дона самон пресслари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, шу ҳудудда яшовчи К.Днинг 2009 йил туғилган фарзанди Б.С ва фуқаро Е.Мнинг 2009 йил туғилган фарзанди Ж.А.ларнинг гугурт билан ўйнаши оқибатида содир бўлганлиги аниқланди.
Ҳурматли ватандошлар, сизларни юқорида айтиб ўтилган ёнғин хавфининг олдини олиш қоидаларига амал қилишга, ёнғин хавфсизлигини таъминлшда фаол қатнашишга чақириб қоламиз.
Роман Исаев,
Нукус тумани ФВДТ ФМ бўлими бошлиғи,
катта лейтенант.



