Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда карантин даврида ҳудудий йўналишларда авиа ва темирйўл қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартиби жорий этилди.
— Бунда барча йўловчиларнинг аэропорт ва темирйўл вокзаллари ҳудудига киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади, — дейди Транспорт вазири ўринбосари Тимур Сарбаев. — Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлмаган йўловчилар дезинфектор ёрдамида зарарсизлантирилади ҳамда ҳаво ва темирйўл транспортларига бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларда киритилади.
Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга авиа ва темирйўл хизматларидан фойдаланишга рухсат этилмайди. Бундай ҳолатларда йўловчиларга чипта пули белгиланган тартибда қайтариб берилади. Йўловчилар аэропорт ва темирйўл вокзалларида белгиланган масофани сақлаши ва йўл кўрсатувчи махсус белгилар бўйлаб ҳаракатланиши шарт. Аэропорт ва темирйўл вокзалларида умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо шахобчалари фаолиятига йўл қўйилмайди. Йўловчилар ҳаво кемаларида ва поезд вагонларида белгиланган масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади. Авиа ва темирйўл қатновларига электрон чипталар онлайн тарзда сотилади.
Йўловчиларнинг қатнов вақтида самолёт салонида ва вагонлар орасида ҳаракатланишига йўл қўйилмайди. (ҳожатхонадан фойдаланиш бундан мустасно);
парвоз вақтида йўловчиларга фақатгина 250 мл. ўлчамдаги ичимлик суви берилади, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳар хил журнал ва газеталар тарқатилмайди;
поезд вагонларида йўловчиларга берилган бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларини ечишга рухсат берилмайди (йўловчиларнинг сув ичишидан ташқари);
йўловчилар санитария ва гигиена тозалаш антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланади.
Маълумот учун: “Uzbekistan Airways” махсус комиссияси қарорига мувофиқ 18 майдан республика бўйича ички рейсларни босқичма босқич тиклаш бошланди.
18 майдан бошлаб Тошкентдан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига амалга ошириладиган авиақатновлар (бориш-қайтиш) вақтлари эълон қилинди:
Тошкент-Нукус-Тошкент (сешанба, жума)
Тошкентдан учиш вақти 09:00;
Нукусга қўниш вақти 10:40;
Нукусдан учиш вақти 13:20;
Тошкентга қўниш вақти 14:30;
Тошкент-Урганч-Тошкент (Душанба, пайшанба)
Тошкентдан учиш вақти 09:00;
Урганчга қўниш вақти 10:30;
Урганчдан учиш вақти 13:30;
Тошкентга қўниш вақти 14:50;
Тошкент-Термиз-Тошкент (чоршанба, шанба)
Тошкентдан учиш вақти 09:00;
Термизга қўниш вақти 10:20;
Термиздан учиш вақти 13:20;
Тошкентга қўниш вақти 14:30;
Авиачипталарни онлайн, аэропортларда ва авиакомпания кассаларида карантин талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда ҳарид қилиш мумкин.
Тартиб, талаблар бузилганда айбдор бўлган шахслар эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақида маълумотнома талаб қилинмайди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.



