Вазир Амударёга борди


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов Амударё туманида бўлди.

У дастлаб туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари билан учрашди. Учрашувда оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий – маънавий муҳитни яхшилаш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб, бу борадаги ишларни янада яхшилаш бўйича топшириқлар берди. Шундан сўнг, тумандаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари билан учрашиб, ўзини ўзи бошқариш органларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Уларнинг бинолари ҳамда моддий –техник базасини кўздан кечирди. Шунингдек, ижтимоий ёрдамга муҳтож, кўп болали оилалар ҳолидан хабар олди.