Божхонада наслли қорамолларга имтиёзлар берилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги “Чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ушбу соҳада фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар ва имтиёзлар асосида бериладиган кредит турлари белгилаб берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 апрелдаги 110- сонли қарори ҳам ана шу мақсадга йўналтирилган.

 Қарорга мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январига қадар белгиланган талабларга жавоб берадиган тегишли ҳужжатларга эга бўлган наслли қорамолларни республикамиз ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирилиши учун тўланадиган божхона йиғими бундан мустасно) имтиёзлар берилган. — Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси орқали жорий йил май ойининг ўзида 6 тадбиркорлик субъекти номига жами 11 партияда 297 бош қорамол импорт божхона режимида расмийлаштирилди, — дейди бошқарманинг ахборот хизмати инспектори Ю.Қудиярова. — Австрия, Литва, Россия ва Украина каби давлатлардан олиб келинган  ушбу қорамолларнинг насллилиги ҳамда тақдим этган ҳужжатлари бўйича жами 238 бош «Симментал» наслли қорамолга амалдаги қонунчиликга мувофиқ, божхона тўловларидан деярли 725 миллон сўм имтиёз қўлланилди.