Яқинда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида “Санъат илм-фанининг ривожланиш тарихи” мавзусида республика илмий-назарий онлайн конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда филиал профессор-ўқутувчилари, тадқиқотчилар, талаба-ёшлар билан бир қаторда М.Авезов номидаги Қозоғистон давлат университети ҳамда Б.Бейшеналиева номидаги Қирғизистон давлат маданият ва санъат университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда ёш илмий тадқиқотчилар иштирок этди.
Zoom дастури асосида ўтказилган анжуманни филиал директори П.Палўаниязов олиб борди. Унда илм-фан, санъат ва маданият соҳалари, кино, телевидение ҳамда радиони ривожлантиришдаги муаммолар ва ечимлар, келгусидаги вазифалар иштирокчилар томонидан муҳокама қилиниб, фикр-таклифлар билдирилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.



